Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мақтааралда пахта ёғи ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилади

20 Май 2021 09:58

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида пахта ёғи ишлаб чиқарадиган қозоғистон-туркия қўшма заводи ишга туширилади. Умумий қиймати 2,152 миллиард тенгега тенг корхонани 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокимининг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мақтаарал овул округи, Кўкарал овулида амалга оширилаётган лойиҳанинг қуввати йилига 3 минг тонна ёғ ва 14 минг тонна шротни ташкил этади. 48 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Айни пайтда бино капитал таъмирланмоқда, ускуналар Туркиядан келтирилган.

Бундан ташқари, 2024 йилгача туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда тўқимачилик фабрикаси ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард тенгени ташкил этади, қуввати 6600 тонна ип, 143 киши иш билан таъминланади. Келажакда улар кўрпа ва гилам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидалар.

Таъкидлаш жоизки, 2021-2025 йилларда инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Мақтаарал вилоятида умумий қиймати 10,781 миллиард тенгега тенг бўлган 300 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратиш билан 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.





















Калит сўзлар: Бизнес, Ишлаб чиқариш, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига