Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Мақтааралда кўп болали ва кам таъминланган 50 та оилага уй-жой берилади

3 Апрель 2021 13:07

MAQTAARAL. Kazinform – Мақтаарал туманида кўп болали ва кам таъминланган 50 та оилага янги уй-жой берилади, деб хабар бермоқда Kazinform ҳокимият матбуот хизматига таяниб.

Уй-жой олиш учун навбатда турган 50 та оила «Нурли ер» дастури асосида қурилган ижтимоий уй-жойлар билан таъминланади. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев Мақтаарал туманида амалий ташриф билан бўлиб, тумандаги мавжуд вазият билан танишди.

Вилоят раҳбари Мирзакент овулидаги янги қурилган микрорайонда бўлиб, «Нурли ер» дастури асосида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар лойиҳалари билан танишди ва бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди. Қурилаётган мактаб ва болалар боғчасини кўриб чиқди ва пудрат ташкилотлари билан учрашди. Таълим муассасаларини янги ўқув йилидан олдин фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берди.






Бундан ташқари, қайта қуриш ишлари олиб борилаётган К.Мунайтпасов номидаги марказий стадионга ташриф буюриб, ушбу ҳудудда оммавий спортни ривожлантириш учун шароитларни ўрганиб чиқди.









Вилоят ҳокими Мирзакентда янги қурилган қишлоқ тиббиёт клиникасида бўлди. Амбулатория хизмати ишга тайёр. Тиббиёт муассасаси замонавий жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган. Яқин кунларда Оргебас ва Фирдауси овулларида худди шундай қишлоқ тиббиёт амбулаторияси ва фельдшерлик-акушерлик пункти очилади.
























Юқорига