Об-ҳаво
Астана 17 °С
Алматы 24 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Мақтааралда 55та уйнинг қурилиши якунланмоқда

24 Июнь 2020 18:40

TURKІSTAN. Kazinform – Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган учта овулнинг аҳолиси учун янги микрорайон қурилиши қизғин давом этмоқда. Айни пайтда бу ерда 386та уй қурилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мирзакент овулида қурилаётган микрорайонда 46та уйда ички безатиш, 54тасида том ёпиш, 239тасида деворини кўтариш ишлари олиб борилмоқда. Қурилаётган 386та янги уйнинг 196таси давлат захираси ва 190таси жамғармалар ҳисобидан амалга оширилади.

«1 июль куни 55та уйнинг қурилишини тугатишни ва 100та уйнинг томларини ёпишни режалаштирмоқдамиз. Қурилиш суръати бир лаҳзага ҳам секинлашмади. Пудратчилар икки сменада ишлайди. Яъни, улар кундузги ва тунги сменаларда ишлашни давом эттирмоқдалар. Ҳозирга қадар қурилиш материаллари ёки қурувчилар етишмовчилиги сезилмаяпти», - деди Мақтаарал тумани архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш бўлими бошлиғи Бижан Анарбеков.

Янги микрорайонда 70 гектар майдонда уй-жой қурилиши билан бир қаторда, газ, сув, йўллар, ёритиш каби инфратузилма ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 1200 ўринли мактабни ва 280 ўринли болалар боғчасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, янги микрорайонда 31 пудратчи ва 1 507 қурувчи иш олиб бормоқда.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига