Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Мағлубиятга учрамаган боксчи жаҳон чемпионлиги учун Жанибек Алимханули билан жанг ўтказиши мумкин

28 Январь 2022 13:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Британиялик промоутер Ли Итон (МТК Global) ўз шогирди, ўрта вазн тоифасида WБО йўналиши бўйича Европа чемпиони Дэнни Дигнам (13-0-1, 7 КО) қозоғистонлик Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. Агар ҳозирги эгаси Деметриус Андраде камардан воз кечишга қарор қилса, худди шу дивизионда вакант WBО жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилиш мкмкин бўлади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Хайме Мунгуиа ҳозирда WBО ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди, бироқ у аллақачон 19 февралда Димитриус Баллард билан жанг ўтказиши режалаштирилган. Навбатдаги даъвогар бразилиялик Эскива Фалкао, ундан кейин британиялик Дигнам ва кичик Крис Юбэнк.

«Агар Фалкао жангни қабул қилмаса, рўйхатдаги кейинги ўринда Дэнни Дигнам бўлади», - деб ёзди Итон Twitterда.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига