Об-ҳаво
Астана -6 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

КВИ билан касалланган одамларда бошқа вирусларнинг фаоллиги ошади

29 Октябрь 2020 15:57

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирусга чалинган одамларнинг асаб тизими шикастланади. Бундан ташқари, беморларнинг 80 фоизида Д витамини етишмайди, деб хабар беради «Qazaqstan» телеканали.

Мутахассислар томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида танадаги бошқа вирусларнинг фаоллиги ошгани кузатилди. Хусусан, беморларда панкреатит, қон босими кўтарилиши, буйрак ва ошқозон касалликлари каби асоратлар пайдо бўлган. Бу атиги 50 кишини таҳлил қилишнинг дастлабки натижасидир. Яқинда Миллий кардиожарроҳлик маркази мутахассислари томонидан ушбу постковид синдромини ўрганиш бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Айнагул Жусупова - постковид лойиҳаси орқали ташхис қўйилганлардан бири. У коронавирусни 4 ой олдин юқтирган. У касаллик асоратларидан ҳамон аъзият чекмоқда. Вирусдан кейин бошқа касалликлари кучайган. Юқори қон босими, асабийлашиш ва уйқусизлик ҳар қачонгидан ҳам тез-тез учрайди.

Лойиҳага 50 га яқин киши мурожаат қилди. Текширувнинг биринчи босқичи натижаларига кўра танадаги герпес, цитомегаловирус, Эпштейн Барр вируслари фаоллиги ошган. Бу қон ва ички органларнинг тузилишига зарар етказадиган зарарли вируслар. Натижада артериал гипертония, буйрак, ошқозон-ичак касалликлари, панкреатит, сурункали касалликлар кучайган.

«Коронавирусдан қўрқиш, ноҳуш янгиликлар, ўлишдан хавотирланиш. Буларнинг барчаси мияда тўпланиб, кўплаб одамларда асаб касалликлари пайдо бўлди. Уйқусизлик, чарчоқ ва стресс туфайли организмда бошқа касалликларнинг асоратлари пайдо бўлади», - дейди Миллий илмий кардиожарроҳлик марказининг психотерапевти Ғалия Муқатаева.

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига