Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўқувчилар учун 36 минг компьютер сотиб олинди - Таълим вазири

14 Июль 2020 16:05

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 сентябрга қадар вилоят ҳокимиятлари қўшимча равишда компьютерлар сотиб олишади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги ўқув йилининг биринчи чораги охирида анъанавий таълим форматига қайтиш-қайтмаслик аниқ бўлади. Ушбу иш эпидемиологик вазиятга қараб босқичма-босқич амалга оширилади. Масофавий ўқишга қандай тайёргарлик кўриш жуда муҳимдир. Ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида кўплаб муаммоларга дуч келдик. Бу сафар биз ўша пайтдаги хатоларни ҳисобга оламиз», - деди Асхат Аймағамбетов.

Унинг айтишича, ҳозирги пайтда компьютер билан боғлиқ кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

«Бизда жуда кўп эскирган компьютерлар мавжуд. Муҳтож ўқувчиларга вақтинча бериладиган компьютерлар кам. Ҳозирга қадар 36000дан ортиқ компьютер сотиб олинди. 1 сентябрга қадар вилоят ҳокимиятлари қўшимча равишда компьютер сотиб олишади. Бундай вазифа бугун Ҳукумат йиғилишида берилди», - деди вазир.


Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги,
Юқорига