Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қурбонлик учун онлайн буюртма берадиган сайт ишга туширилади

17 Июль 2020 09:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай Ҳожи Тағанўғли буюртмаси билан Qurban2020.muftyat.kz веб-сайти ишга туширилади. Бу ҳақда Диний идоранинг расмий сайтида хабар берилди.

Ушбу сайт орқали бирон бир жойга бормасдан онлайн равишда қурбонлик чалишга буюртма бериш мумкин. Буюртмачига ишнинг бориши тўғрисида маълумот бериб борилади.

Биринчидан, ҳозирги пандемия пайтида ҳеч қандай алоқасиз масофадан туриб қурбонлик чалиш имконияти яратилди.

Qurban2020.muftyat.kz сайти яқин кунларда тўлиқ ишга туширилади. Сайтнинг техник назорати Қозоғистон давлат тиббиёт университетининг «Зекет» фондига ўтказилди.

Янги сайтнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда қурбонликка чалинадиган молларнинг нархи ҳам кўрсатилган. У ердан керакли молни танлаб буюртма бериш мумкин.

Сўйилган ҳайвонларнинг барча гўшти хайр-эҳсонга, яъни муҳтожларга тарқатилади.
Калит сўзлар: Дин,
Юқорига