Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Кучли зилзиладан зарар кўрган Гаити халқи яна хавф остида

16 Август 2021 09:58

NUR-SULTAN. Kazinform - Шанба куни Гаитида юз берган зилзила қурбонлари сони кескин ошди. Қутқарувчилар берган сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 1300 киши ҳалок бўлган, 6000 га яқин одам жароҳатланган, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Якшанба куни Гаитининг қутқарув хизмати сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида мамлакатда 1297 киши ҳалок бўлганини айтди. 6000 дан ортиқ одам жароҳатланган. Гаитининг қутқарув хизмати бошлиғи Жерри Чандлернинг айтишича, ҳудуддаги шифохоналар ярадорлар билан тўла. CNN хабар беришича, тиббиёт ходимлари касалхонада жой йўқлиги сабабли ташқарида чодир тикишга мажбур бўлишган.

«Ҳозирги асосий масала - тиббий эҳтиёжларни қондириш. Зилзиладан зарар кўрганлар ётган шифохоналарга дори -дармон юбораяпмиз. Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож одамларни эвакуация қилдик. Одамларни эвакуация қилиш бугун ва эртага давом этади «, - деди Гаитининг Бош вазири Ариэль Анри матбуот анжуманида.

Зилзила эпицентри Пти-Тру-де-Нипп шаҳридан тахминан 8 км узоқликда, зилзила кучи 7,2 баллга тенг бўлган. Зилзила Гаитининг аҳоли зич жойлашган пойтахти Порт-о-Пренсда (125 км узоқликда) ва қўшни давлатларда сезилган.

Ҳозирда минтақада зилзилалар такрорланмоқда. Шанба куни кечаси энг кучлиларидан бири содир бўлди.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила кучи 5,8 га тенг бўлган. Қанча зарар етказилгани номаълум.

Бош вазир Анри вертолётда ҳудудни кўздан кечирди ва бир ойга фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Зилзила зонасида қутқарув ишларига яна бир таҳдид тўсқинлик қилиши мумкин.

Метеорологларга кўра, Гаити «Грейс» бўрони траекториясида, шунинг учун душанба ёки сешанба кунлари минтақада кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар бўлиши мумкин.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига