Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги: AҚШ ва Германиядаги Қозоғистон фуқароларига 30 кун ичида янги паспорт берилади

20 Октябрь 2021 19:05

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон фуқароларига паспорт бериш вақтини қисқартириш бўйича «пилот лойиҳа» ни амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ сайтига таяниб.

Чет элда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш доирасида агентлик, айниқса, CОVID-19 пандемияси ҳолатида хизмат муддатини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратади.

«Ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Германияда яшовчи Қозоғистон фуқароларига паспорт бериш вақтини қисқартириш бўйича « пилот лойиҳа»ни амалга оширмоқда. Илгари давлат хизматининг муддати 80 кунни ташкил этган бўлса, энди давлат органларининг биргаликдаги саъй -ҳаракатлари туфайли хизмат муддати 30 кунгача қисқартирилди», - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугун Германиянинг хорижий муассасалари орқали ҳужжат топширган 33 нафар Қозоғистон фуқароси паспортини янги тасдиқланган муддатда олган.

Таъкидлаш жоизки, «пилот лойиҳа» Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонасида ва Қозоғистоннинг AҚШдаги хорижий муассасаларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Паспорт бериш вақтини қисқартирмоқчи бўлган давлатлар рўйхати кенгайишда давом этади.


Калит сўзлар: Жамият, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига