Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги: Афғонистон ҳудудида Қозоғистон фуқаролари йўқ

16 Август 2021 17:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Афғонистонда Қозоғистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозир Афғонистонда Қозоғистон фуқаролари йўқ. Биз билган барча қозоғистонликлар мамлакатни тарк этишди. Дипломатлар ўз ишларини давом эттирмоқдалар, биз уларни эвакуация қилишни режалаштирмаяпмиз «, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича давлат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Президент маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатма берган эди.

«Президент маъмурияти ва Ташқи ишлар вазирлигига Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш топширилди. Қобулдаги Қозоғистон элчихонасида кичик ходимлар бор. Ходимлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда «, - деб ёзди Президент ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига