Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Таълим вазирлиги қонунчиликка мактаб ошхоналари бўйича ўзгартириш киритади

24 Май 2022 11:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳудудларга бориб, ҳам қишлоқ, ҳам шаҳар мактаблари фаолияти билан танишиш таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокидаги учрашувлар вазирлик томонидан қабул қилинган қарорлар амалда қандай татбиқ этилаётганини кўрсатади.

«Ҳеч кимга сир эмаски, вазирлик мактаб, коллеж ва боғчаларни бошқариш ваколатига эга эмас. Уларни молиялаштириш, ишини ташкил этиш ва амалга ошириш, раҳбарларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш каби барча фаолиятлар қонун билан ҳокимликларга юкланган. Шунинг учун назоратни ушлаб туриш муҳимдир.

Ҳудудлардаги мактабларга борганимда мен учун энг долзарб бўлган масалалардан бири бу мактаб ошхоналарининг фаолияти.

Бу соҳада назорат қилиш ва тартибга солиш даражасида ҳал қилиниши мумкин бўлган бир қанча муаммолар мавжуд», - деб ёзди вазир.

Унинг айтишича, вазирлик томонидан мазкур муаммоларни меъёрий-ҳуқуқий даражада ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

«Биз қонун ҳужжатларига махсус қоидаларни белгиловчи қатор ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқдик. Бу мейёрлар буфетлардаги нархларни тартибга солиш, очиқ тендерлар ўтказиш ва давлат-хусусий шериклиги орқали ошхоналарни оқилона муддатга бериш, нақд пулсиз тўловларни ва озиқ-овқатнинг етарли сифатини таъминлашдан иборат. Биз тадбиркорларнинг манфаатларини ҳисобга олиш кераклигини тушунамиз, лекин биз учун болалар доимо биринчи ўринда туради. Бу уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш демакдир», — дея қўшимча қилди Таълим вазири.

Шунингдек, у вазирлик мазкур йўналишларда фаолиятини давом эттиришини қўшимча қилди.

Муаллиф: Асхат Райқул


Юқорига