Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, бу йил мамлакатда бир қатор хавфли инфекциялар қайд этилмаган

11 Октябрь 2021 12:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, Парламент Мажилисида ўтказилган Ҳукумат соати давомида, Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой бу йил мамлакатда бир қатор хавфли касалликлар рўйхатга олинмаганини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилнинг 8 ойида вабо, безгак, тиф, паратиф, туларемия, дифтерия, қизамиқ, полиомиелит, қоқшол билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 та нозология, жумладан, ўткир вирусли гепатит билан касалланиш 3 баробар, менингокок инфекцияси 2,6 баробар камайди. Бу йил қизамиқ билан касалланиш битта-яримта ҳолатгача камайди «, - деди А. Цой.


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига