Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири: Ёзда коронавирус билан касалланганлар декабрда яна касал бўлишлари мумкин

14 Октябрь 2020 13:28

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой, инсон танасида антитаналарнинг йўқ болиши сабабли, илгари мамлакатда коронавирус ташхиси қўйилганлар яна касал бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Турли хил фикрларга кўра, антитаналар коронавирусни енгил ўтказган одамларнинг танасида 1 ой, ўртача ёки оғир ташувчиларда эса 3-5 ой давомида сақланиб қолади. Маълумки, Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг авж нуқтаси шу йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келди. Агар таҳлил қилсак, бу вақтдан 3-5 ой ўтгач, яъни ноябрь-декабрь ойларида коронавирусни ўртача ёки оғир касалликларга дуч келганлар, антитаналар камайиб бормоқда. Шунинг учун улар яна касал бўлиб қолиш хавфи мавжуд», - деди Алексей Цой матбуот анжуманида.

Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, дунёда коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари мавжуд бўлса-да, бундай одам Қозоғистонда ҳали топилмаган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига