Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Сенати раиси Италия элчиси билан учрашди

25 Февраль 2022 18:08

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Италия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Марко Алберти билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform агентлиги юқори палата матбуот хизмати.

Учрашувда Маулен Ашимбаев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан мамлакатни модернизация қилиш сиёсати доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этиб, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

«Мамлакатларимиз қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. Унинг негизида икки давлат парламентларидаги дўстлик гуруҳлари ташкил этилган. Ўзаро манфаатли масалаларда мазкур гуруҳлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон депутатлари Италия парламентарийлари билан ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ доирасида кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришдан ҳам манфаатдор», — деди Маулен Ашимбаев.

Италиянинг Қозоғистондаги элчиси ҳам икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Дипломат ўз нутқида Рим Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва уларни ўз вақтида амалга оширилаётган чора-тадбирлар деб билишини айтди. Марко Албертининг айтишича, Италия Қозоғистоннинг Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойидаги ролини юқори баҳолайди.

Учрашувда инновациялар, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Сенат спикери, шунингдек, Қозоғистон Парламенти депутатлари Италия сармоясини мамлакатга янада жалб қилишда кўмаклашишга ва зарурат туғилганда сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича қўшимча қонунчилик чораларини кўришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Сенат Раиси, Сенат,
Юқорига