Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Сенати Раиси: Бугунги ютуқларимизнинг барчаси Мустақиллик натижасидир

15 Октябрь 2021 10:43

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугунги ютуқларимизнинг барчаси Мустақиллик самарасидир. Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти сенати раиси Маулен Aшимбайев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги форум Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Мустақиллик - бизнинг асосий қадриятимиз, аждодларимизнинг асрий орзуси. Бугунги ютуқларимизнинг барчаси шу Мустақиллик самарасидир. Мустақиллик шарофати билан биз тил ва менталитетимизни, тарих ва урф-одатларни, маданият ва маънавиятни тикладик. Келинг, 30 йил давомида тизимли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириб, кучли давлат шакллантирдик. Бугун дунё Қозоғистонни жаҳон саҳнасида барқарор, нуфузли ва дўст давлат сифатида тан олди «, - деди Сенат Спикери Қозоғистон социологларининг VII конгрессида.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси, шубҳасиз, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг стратегик сиёсати натижасидир. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бу сиёсатнинг узлуксизлигини таъминлаш ва мамлакатни янги чўққиларга олиб чиқиш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.

«Бизнинг келажакдаги мақсад ва манфаатларимиз аниқ. Aсосий вазифа – мамлакатни юксалтириш ва Мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш.Шу маънода бугунгидек учрашувларнинг аҳамияти кучли. Умид қиламанки, бугун билдирилган фикр ва таклифлар мамлакат манфаатларига ижобий таъсир қилади «, - деди Маулен Aшимбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги, Сенат,
Юқорига