Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Сенати ЕОИИ умумий электр энергияси бозорини шакллантириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

17 Февраль 2022 12:55

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари «2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги Евроосиё иқтисодий иттифоқи электр энергияси бозори тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси қонунини қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий электр энергияси бозорини Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг миллий электр энергия бозорларини интеграциялаш орқали шакллантириш режалаштирилган. Бу вазифани амалга ошириш учун Олий иқтисодий кенгашнинг 2015 йил 8 майдаги қарорлари билан Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш консепцияси тасдиқланди», — деди Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмаганбетов палатанинг ялпи мажлисида.

Унга кўра, Концепция Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозорининг мақсад ва вазифаларини, унинг мақсадли моделини, бошқарув тузилмаларини, бозор субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини, тартибга солиш шакллари ва усулларини белгилайди, шунингдек, бозорни шакллантириш босқичларини ўз ичига олади.

Вазир ўринбосари 2019 йил 20 декабрда Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланганини эслатди.

Режа протоколда назарда тутилган Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган қоидаларни тасдиқлаш ва кучга кириш муддатларини белгилайди.

«Баённома Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш, фаолият юритиш ва ривожлантириш асосларини аниқлаб беради, Иттифоқнинг умумий электр энергияси бозори фаолияти қоидалари билан тартибга солинадиган соҳаларни белгилайди. Миллий бозорларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда томонлар Иттифоқнинг умумий бозорини шакллантириш, мавжуд миллий электр энергия бозорларини, шу жумладан қувватлар бозорларини сақлаб қолиш бўйича келишувга эришди», — деди Энергетика вазирлиги вакили.

Калит сўзлар: Қонун, Сенат,
Юқорига