Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР «Референдум тўғрисида»ги қонунига қандай ўзгаришлар киритилгани маълум бўлди

6 Май 2022 10:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг «Референдум тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Қонунга кўра, эндиликда референдумда фуқаролар бюллетендаги ўзлари танлаган жавобни кўрсатиш учун исталган белги қўйишлари мумкин бўлади.

«1-модда. «Республика референдуми тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг 1995 йил 2 ноябрдаги Конституциявий қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг 2) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2) давлат мустақиллигини, Республиканинг яхлитлиги ва ҳудудий яхлитлигини, унинг бошқарув шаклини, Республика фаолиятининг асосий принципларини ўзгартириш;»;

2) 28-модданинг: 1-бандининг 3) кичик бандидаги «чизиб ташланмаган» деган сўзлар «белгиланмаган» деган сўз билан алмаштирилсин; 2-бандидаги «ўчирилган» деган сўзлар «белгиланган» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 29-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: «Фуқаро овоз берганда у ёқлаб овоз бераётган жавобнинг унг томонидаги бўш квадратга исталган белгини қўяди.».», - дейилади ҳужжатда.

Ушбу Конституциявий қонун илк расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Калит сўзлар: Референдум, Қонун,
Юқорига