Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди

18 Январь 2022 13:15

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ходимларининг иш ҳақини ошириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳар куни менга фуқаролардан турли мавзуларда юзлаб шахсий хабарлар келади. Булар қаторига таклиф ва ғоялар, маълумотлар базаларидаги нуқсонлар ёки интернетга оид шикоятлар, шунингдек, ходимларимизнинг аризалари киради. Шу билан бирга, «Фуқаролар учун ҳукумат» идораси ходимларидан маош билан боғлиқ бир қанча шикоятлар келиб тушди. АХКМ ходимларининг иш юкламаси жуда юқори. Бизнинг олд офисларимиз давлат имиджидир, чунки АХКМ ходими давлат хизматларидан офлайн режимда фойдаланишнинг ягона манбаидир «, - деб ёзди вазир Instagramда.

Бағдат Мусин бу масалани ҳафта охирида «Фуқаролар учун ҳукумат» раҳбарияти билан муҳокама қилганини айтди.

«Мен Адил Қўжиқовга иш ҳақини ошириш режасини ишлаб чиқиш, иш ҳақи ва нафақаларнинг умумий тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ бердим. Вилоят ходимлари билан биргаликда янги иш ҳақи тизимини яратиш муҳим! Бундан ташқари, 5 йил давомида иш ҳақи ўзгармаган ходимлар тоифаси мавжуд. Бу муаммони тезда ҳал қилиш керак. Март ойида ишчилар ва уларнинг оилалари ижобий ўзгаришларни ҳис қилишлари керак «, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига