Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти телерадиокомплекси Афғонистон ҳақида ҳужжатли филмни тақдим этади

26 Сентябрь 2021 10:24

NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Президенти телерадиокомплекси Афғонистондаги вазиятга бағишланган ҳужжатли филмни тақдим этади, деб хабар беради Kazinform.

«Толиблар режими ва Афғонистон Ислом Амирлигининг ташкил этилиши ҳаммага ёқмайди. Аммо альтернатива борми? Жавоб Қозоғистон Президентининг Душанбедаги КҲШТ ва ШҲТ саммитларида, шунингдек, икки ташкилотнинг тарихдаги биринчи қўшма йиғилишидаги ташаббусларида.

Яқинда Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси томонидан тайёрланган «Афғонистон тугуни» ҳужжатли фильмини томоша қилинг», - дейилади Президент Телерадиокомплекси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбеда КҲШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди.

Қозоғистон президентига кўра, КҲШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар янги афғон расмийлари билан норасмий мулоқот бошлаши керак.

Қ.Токаев, шунингдек, «Афғонистондаги ҳозирги вазият минтақадаги вазиятни ўзгартириб юборди, кўплаб давлатлар, айниқса қўшни давлатларни янги қийинчиликларга дучор қилди. Бундай ҳолда, биз глобал ўзгаришларга яхши тайёргарлик кўришимиз керак» - деди.



Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига