Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Венгрия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

26 Октябрь 2021 18:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Михай Варгани қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Венгрия Стратегик кенгашининг бешинчи йиғилиши ва бизнес-форумда иштирок этиш учун Нур-Султонга келган Венгрия Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Михай Варгани қабул қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, молиявий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, пандемияга қарши курашиш, иқлим ўзгариши ва минтақавий кун тартибига оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.




Қозоғистон Президенти мамлакатнинг энг яхши дўсти Михай Варгага ҳурмат бажо келтирди ва унинг Қозоғистонга ташрифи муваффақиятли ўтиши ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Венгрия Бош вазири ўринбосари – Молия вазири учрашиш имконияти учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдириб, дунёдаги мавжуд вазиятга қарамай, Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш суръати пасаймаганини таъкидлади.




Қозоғистон Президенти ва Венгрия Бош вазири Михай Варга 2019 йил апрел ойида Нур-Султонда муваффақиятли учрашув ўтказганини айтиб, Венгрия раҳбарияти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Будапештга бўлажак ташрифини интиқлик билан кутаётганини қўшимча қилди.




Венгриялик сиёсатчи Президентга пандемия даврида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Нур-Султондаги бизнес-форум муваффақиятли ўтганини таъкидлади. Тадбир доирасида бир қатор муҳим сармоявий шартномалар имзоланди.





Калит сўзлар: Дипломатия, Халқаро алоқалар, Европа, Қабул,
Юқорига