Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти  Туркманистон Президентини табриклади

27 Сентябрь 2021 11:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга телеграмма юборди. Унда барча қозоғистонликлар ва ўзи номидан туркман халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Бу тарихий сана шуни кўрсатадики, халқингиз миллат сифатида бирлашган ва бунёдкорлик руҳи баланд. Бу Туркманистон давлатчилиги ва барқарорлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Сизнинг доно раҳбарлигингиз туфайли замонавий Туркманистон ижтимоий-иқтисодий модернизация ва бетараф давлат сифатида халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш борасида катта ютуқларга эришди», - дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, йиллар давомида Қозоғистон-Туркманистон стратегик ҳамкорлиги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб бораётганини таъкидлади.

«Ушбу қутлуғ кунда сизга масъулиятли давлат хизматида ва қардош Туркманистон халқида муваффақиятлар тилайман», - дейилади телеграммада.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Табрик,
Юқорига