Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Total концернининг раҳбарини қабул қилди

17 Февраль 2021 16:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Total концернининг қидирув ва қазиб чиқариш бўлими президенти Арно Брейякни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашув давомида улар углеводород соҳасидаги қатор лойиҳаларни амалга ошириш, Қозоғистон ва Total концерни ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, янги сармояларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Арно Брейяк Қасим-Жомарт Тоқаевга концернининг яшил технологиялар соҳасидаги ишларини ўзгартириш режалари ҳақида сўзлаб берди ва компания номини TotalEnergies деб ўзгартириш ниятини билдирди.





Француз тадбиркорининг таъкидлашича, концерн Қозоғистондаги нефт ва газ саноатидаги йирик лойиҳаларга, шу жумладан Қашаған конининг иккинчи босқичига, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги қатор лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр.

Давлат раҳбари нефт ва газ концерни ривожланиш стратегиясини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни мамнуният билан қабул қилди ва Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигини таъминлашга содиқлигини айтди.





Шунингдек, учрашувда Арно Брейяк Қасим-Жомарт Тоқаевга компаниянинг Каспий ва Жанубий Европа бўлимининг янги вице-президенти Кристин Хейли билан таништирди.





Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига