Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти «Шеврон» компанияси раҳбарини қабул қилди

21 Октябрь 2020 15:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Шеврон» компанияси бошқарув раиси ва бош директори Майкл Уиртни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шеврон компанияси раиси ва бош директори Майкл Вирт билан видеоалоқа форматида учрашди.

Учрашувда Шевроннинг Қозоғистон билан ҳамкорлик истиқболлари, давом этаётган COVID-19 пандемияси шароитида углеводород соҳасидаги қатор лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, жаҳон энергетика бозоридаги вазият муҳокама қилинди.






Президент Шеврон билан ҳамкорлик ва унинг Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Шеврон Тенгиз ва Қарашиғанақ нефть-газ секторларида йирик лойиҳаларни амалга оширишда ишончли шерик сифатида мамлакатимиз энергетика бозоридаги жуда фаол иштирок этмоқда.






«Афсуски, коронавирус пандемияси нефт ва газ саноатига салбий таъсир кўрсатди, нефтга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни бузди ва унинг нархини пасайтирди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Учрашувда Президент Қозоғистон учун 2022 йилгача Тенгиз конида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича лойиҳаларни бошлаш муҳимлигини таъкидлади.






Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига