Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти  Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

25 Октябрь 2021 17:11

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Aкорда.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлангани билан табриклаб, Ўзбекистон раҳбарининг сайловдаги ишончли ғалабаси унинг стратегик йўналиши халқ томонидан қўллаб-қувватланишини яна бир бор исботлаганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва Марказий Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига янги суръат бағишлаш мақсадида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди.


Калит сўзлар: Табрик, Ақорда,
Юқорига