Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти муборак Ҳайит байрами билан табриклади

13 Май 2021 09:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

«Азиз ватандошлар!

Барчангизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Маънавий покланиш ва янгиланишга йўл очадиган ушбу муқаддас байрам бутун мусулмон жамоати учун айниқса муҳимдир.

Рамазон ойида давом этадиган ушбу ёрқин байрам муқаддас динимизнинг эзгулик ва раҳм-шафқат, меҳрибонлик ва ғамхўрлик каби эзгу қадриятларини улуғлайди.

Рамазон ҳайити ҳар бир инсон қалбида иймон нурини сочади, яхшиликка чорлайди, одамларни яхшиликка етаклайди ва жамиятни эзгу ишларга сафарбар этади. Бу билан у халқимизнинг фаровонлиги ва бирлигини мустаҳкамлайди.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик тилайман!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!», - дейилади табрикда.


Калит сўзлар: Табрик,
Юқорига