Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Миллий жамоат ишонч кенгаши аъзолари билан учрашди

23 Февраль 2021 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Миллий жамоат кенгаши аъзолари Рахим Ошақбаев ва Қанат Сахариянов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.

«Талап» амалий тадқиқотлар маркази директори Рахим Ошақбаев Президентга ўзи раҳбарлик қилаётган марказ фаолияти тўғрисида сўзлаб берди, шунингдек, маҳаллий таҳлил марказларини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига глобал компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали сармояларни жалб қилиш, шунингдек пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Atameken Business телеканалининг бош директори Қанат Сахариянов билан суҳбат чоғида Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг рақобатдошлигини кучайтириш, ахборот сиёсати соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қасим-Жомарт Тоқаев давлат маҳаллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаб, контент сифатини ошириш ва қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситаларининг рақобатдошлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.







Калит сўзлар: Миллий кенгаш, Қабул,
Юқорига