Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Миллий ишонч кенгаши билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

26 Сентябрь 2020 13:17

ALMATY. Kazinform - Бугун Алматида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ҳузуридаги Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши аъзолари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Жамият арбоби Қайрат Жолдибай билан учрашувда Қозоғистондаги демографик сиёсат, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва болалар адабиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Альтернатива» долзарб тадқиқотлар маркази директори Андрей Чеботарев Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида кўрсатилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Хусусан, у овул ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайловларини ўтказиш муҳимлигини, бу мамлакатни сиёсий ўзгартириш жараёнида яна бир ижобий қадам эканлигини таъкидлади. Мажлисда, шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни янада ривожлантириш, давлат стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш, мулкий бирлашмаларни ташкил этиш ва унинг фаолияти бўйича таклифлар кўриб чиқилди.






Калит сўзлар: Жамият, Қабул, Миллий кенгаш,
Юқорига