Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди

20 Февраль 2020 15:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Кардиохирургия марказида кўп тармоқли комплекс фаолияти билан танишди, лабораториялар ва бўлимларни оралаб кўрди.

«Миллий илмий кардиохирургия маркази» АЖ Бошқарув раиси Юрий Пя Президентга беморларни даволаш ва диагностика қилиш жараёнига инновация ва рақамли технологияларни жорий қилиш ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

– Аслида, ушбу марказ илғор ва ноёб тиббий муассасалардан биридир. Жаҳонда бундай марказлар саноқлигина. Бу – Елбасы марҳамати билан амалга оширилган лойиҳадир, – деди Президент муассаса ходимлари билан суҳбатлашаркан.

Учрашув сўнггида Давлат раҳбари тиббиёт ходимларининг эзгу ишларига муваффақиятлар тилади.


























Калит сўзлар: Ташриф, Тиббиёт,
Юқорига