Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти: Қозоғистон 2060 йилгача углеродтан ҳоли мамлакатга айланиш ниятида

25 Май 2021 22:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти қазиб олиш соҳаларига бағишланган глобал давра суҳбатида видеомурожаат билан чиқди, деб хабар қилди Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташаббуси билан ўтказилган виртуал тадбирда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари ва экспертлар иштирок этишди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида коронавирусдан кейинги реабилитация атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласини халқаро кун тартибидаги энг долзарб масала сифатида қўйиш учун яхши имконият эканлигини айтди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистоннинг углеродсиз иқтисодиётни ривожлантиришга интилишига алтернатива йўқ. Унга кўра, Қозоғистон МДҲда биринчи бўлиб Париж келишувини ратификация қилди ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган фаол иқлим сиёсатини олиб бормоқда.

Президент 2060 йилга қадар Қозоғистон углеродсиз мамлакатга айланиш ниятида эканлигини маълум қилди. Ушбу ташаббус 2020 йил декабр ойида бўлиб ўтган иқлим ўзгаришига бағишланган саммитда эълон қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон дунёдаги энг кўп энергия истеъмол қиладиган қиладиган мамлакат эканлигини таъкидлади. Сабаби саноатнинг 50%ини қазиб олиш соҳаси ташкил қилади. Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг тахминан 70%и ҳали ҳам кўмирга боғлиқ.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари Қозоғистоннинг барқарор ривожланишидаги асосий вазифа ва катта устуворлик қазиб олиш саноатининг экологик талабларга мувофиқлигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2050 йилгача кам углеродли Қозоғистонни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

- Кўмир ёқилиши натижасида юзага келадиган энергия балансига боғлиқликни камайтириш учун газ ва гидроэнергетикани ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш каби асосий устувор вазифаларни ҳал қилишга қаратилган Миллий электр энергиясини ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, келгуси беш йил ичида Қозоғистонда 2 миллиардгача дарахтлар экилади, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қасим-Жомарт Тоқаев аниқ ва экологик қайта қуриш 2030 йилгача бўлган барқарор ривожланиш кун тартибининг ва Париж келишувида белгиланган вазифаларнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, 2021 йил иқлимнинг тез ўзгариши ва атроф-муҳитнинг бузилишини секинлаштиришга имкон беради.

- Яхши экологик тадбирларни савдо ва сармоялар тўсиғига айлантирмаслик муҳим. Мен Қозоғистон ушбу яхши ташаббусларни аниқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлайман, - деди Президент.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, БМТ,
Юқорига