Об-ҳаво
Астана 12 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

ҚР Президенти кичик ва ўрта бизнес вакиллари мурожаатига ўз муносабатини билдирди

31 Март 2020 09:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мурожаатига ўз муносабатини билдирди, дея хабар беради Kazinform.

«Мен кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мурожаатларини диққат билан ўқиб чиқдим. Ҳозирги фавқулодда вазиятда кўтарилган масалалар долзарбдир. Барча ариза ва таклифлар синчковлик билан таҳлил қилинади. Бошқа чоралар ҳам кўриб чиқилади», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Президентнинг таъкидлашича, қарорлар ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларнинг янги тўплами устида олиб борилаётган ишлар тугагандан сўнг эълон қилинади.

Калит сўзлар: Жамият, Бизнес,
Юқорига