Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти  КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди

23 Август 2021 16:35

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида видеоалоқа орқали иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазият ва унинг ташкилотга аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсири ҳақида фикр алмашдилар. Улар, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги қийинчиликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилишди.

Қозоғистон Президенти ўз нутқида терроризм ва экстремизмнинг тарқалиши, ноқонуний қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдосининг кўпайиши, ноқонуний миграция, қочқинларнинг оммавий миграцияси, минтақага бузғунчи элементларнинг кириб келиши каби барча муаммоларни комплекс тарзда ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. .

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев коллектив хавфсизлик тизимини кучайтиришга ва ташкилотнинг жадал ҳаракат этишига қаратилган бир қатор таклифлар берди.

Президент Афғонистонда гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш муҳимлигини ҳам қайд этди.

16 сентабр куни Душанбеда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига