Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд кенгаши раисига бир қатор вазифалар топширди

12 Июль 2021 14:20

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд кенгаши раиси Денис Шиппни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Олий суд кенгашининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ва келгусидаги режалари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Президентга маъмурий адлия судларининг кадрлар билан таъминланиши тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Денис Шиппга суд корпусини янада модернизация қилиш ва суд тизимига энг саводли ва ваколатли мутахассисларни жалб қилишга оид бир қатор вазифалар юклади.


Калит сўзлар: ҚР Олий суд,
Юқорига