Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти: Карантин чекловлари босқичма-босқич олиб ташланади

11 Май 2020 12:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда фавқулодда вазият режими тугади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг якуний йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида.

«Бугун бутун мамлакатда фавқулодда вазият режими тугади. Бироқ, баъзи жойларда касаллик тарқалиши ҳали секинлашгани йўқ. Эпидемия бутунлай йўқолмади. Пандемия ҳанузгача жамоат саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир минтақада вазият яхшиланган сари карантин чекловлари босқичма-босқич олиб ташланади», - деди Президент.


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига