Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди

22 Апрель 2021 10:54

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарлигидаги Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг бешинчи йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.

Учрашув кун тартибида бешта масала кўриб чиқилди. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисида Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг раиси Қайрат Келимбетов ҳисобот берди. «Рақамли Қозоғистон» миллий лойиҳасини ўзгартириш тўғрисида Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик ишлар вазири Бағдат Мусин маълумот берди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров 2026 йилгача агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг миллий режаси тайёрланаётганини маълум қилди.





Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев «янги» тартибга солиш механизмлари жорий этилаётгани ҳақида хабар берди. Олий суд раиси Жақип Асанов ва Президент маъмурияти раҳбари Ерлан Қошанов ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизимларини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини тақдим этдилар.




Иштирокчиларнинг ҳисоботларини тинглагандан сўнг, Президент ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш истиқболлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Давлат раҳбари ҳар бир маъруза тўғрисида огоҳлантирди ва аниқ кўрсатмалар берди.






Юқорига