Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Президенти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказди

27 Январь 2022 16:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда миллий хавфсизлик тизимини таркибий ўзгартириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Хавфсизлик Кенгаши раиси Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда вазият тўлиқ барқарорлашгани ва қонун устуворлиги тикланганини таъкидлади. Шахс, жамият ва давлат ҳимояси даражасини ошириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Президент барча давлат идоралари ўтмишдан сабоқ олиши кераклигини айтди. Модернизация қилинган миллий хавфсизлик тизими ҳар қандай қийинчиликка дош беришга тайёр бўлиши керак.

«Бундан буён жиноий гуруҳлар ва террорчиларнинг шаҳарларимизни босиб олиши, фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари тинч ҳаётига тажовуз қилиб, давлатчилигимизга таҳдид солишининг олдини олиш чораларини кўришимиз керак. Миллий хавфсизлик тизимини реконструксия қилишдан мақсад ҳам шу», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Хавфсизлик кенгаши раҳбари хавфсизлик учун масъул бўлган барча тузилмалар ўз ишини ўзгартириши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, уларнинг ўзаро таъсири имкон қадар мувозанатли бўлиши керак.

Президент миллий хавфсизликнинг барча йўналишларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни кечиктирмасдан амалга оширишни бошлаш бўйича топшириқ берди. Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий хавфсизлик тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилинди.


Калит сўзлар: Ақорда, ҚР Хавфсизлик Кенгаши,
Юқорига