Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти: Эрон ўз айбини тан олгани муҳим қарор бўлди

12 Январь 2020 11:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Эрон томони Теҳрон яқинидаги авиаҳалокатда ўз айбини тан олгани муҳим қарор бўлди. Бу ҳақда бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Эрон раҳбариятининг бирқатор давлатлар фуқаролари ҳаётига зомин бўлган авиаҳалокат учун ўз айбини тан олиши муҳим қарор бўлди. Тинч аҳоли вакиллари қурбон бўладиган мураккаб вазиятни юмшатиш учун барча томонлар сабр сақлаши лозим», - деб ёзди Давлатимиз раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолети осмонга кўтарилиши биланоқ ҳалокатга учраганини хабар қилгандик.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Украина авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти йўловчилари орасида қозоғистонликлар бўлмаганини маълум қилган .

Самолёт ҳалокатидан ундаги йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган.

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Теҳрон яқинида чоршанба куни ҳалокатга учраган самолётни Эрон Ҳарбий ҳаво кучлари ракета зарбаси билан янглиш уриб туширганини маълум қилди.

Юқорига