Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди

4 Сентябрь 2020 17:03

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев энергетика вазири Нурлан Ноғаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев вазирнинг 7 ой якунлари ва мамлакат ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

Нурлан Ноғаев Президентга Тенгиз конини кенгайтириш ва босимни бошқариш бўйича келажакдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида ҳисобот берди. Ушбу лойиҳалар 2022 йил охирига қадар нефт қазиб олишни 12 миллион тоннага ошириш имконини беради.

Шунингдек, Президентга 2025 йилгача нефт-кимё саноатида умумий қиймати 15 миллиард долларни ташкил этадиган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, йил бошидан бери қуввати 432,05 МВт бўлган 15 та тикланадиган энергия объекти фойдаланишга топширилган. Йил охирига қадар яна 260 МВт тикланадиган энергетика объектлари фойдаланишга топширилади.

Нурлан Ноғаевнинг таъкидлашича, 1 сентябрдан бошлаб соҳани рақамлаштириш дастури доирасида минерал ресурслардан электрон форматда фойдаланиш ҳуқуқи бўйича ким ошди савдоси ўтказилиши режалаштирилган. Бу танлов жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва тадбиркорларнинг харажатларини камайтиради.

Учрашув якунида Президент энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.


Калит сўзлар: Қабул, ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига