Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди

16 Август 2021 18:37

SEUL. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига давлат ташрифи билан келди. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев пандемия бошланганидан буён Жанубий Кореяга ташриф буюрган биринчи жаҳон раҳбари.

Давлат ташрифи дастури жуда катта. Эртага, 17 августда президент Мун Чжэ Ин билан музокаралар режалаштирилган. Томонлар Қозоғистон ва Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқадилар. Музокаралар якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Қасим-Жомарт Тоқаев Мун Чжэ Ин билан биргаликда кореялик бизнес раҳбарлари билан учрашади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Кореянинг миллий қаҳрамони, умрининг сўнгги йилларида Қозоғистонда яшаган генерал Хон Бом Дон хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этади ва Ватан қурбонлари ёдгорлик пойига гулчамбар қўяди.

Шундан сўнг, Кореянинг йирик компаниялари иштирокида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилади. Шунингдек, у БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашиши режалаштирилган.













Калит сўзлар: Дипломатия, Халқаро алоқалар, Ташриф, Хориж,
Юқорига