Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

26 Май 2021 14:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати, аҳолини эмлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалалари ҳақида маълумот берилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашди. Қозоғистон Covid-19 эпидемиясининг тарқалиши жиҳатидан «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди. Вирус юқтиришнинг индекси – 0,94 ни ташкил қилади. Юқумли касалликлар бўлимлари – 33 фоизга, реанимация бўлимлари – 25 фоизга тўлган. Вакцинация даражаси ошиб бормоқда. Бугунги кунга келиб Қозоғистонда 3 миллион киши эмланди, уларнинг 2 миллион киши эмлашнинг биринчи компонентини олди. Деярли 1 миллион киши иккинчи компонент билан эмланди.

Давлат раҳбарига 2021 йилда Иш билан таъминлаш бўйича йўл харитасини амалга ошириш режаси тўғрисида маълумот берилди. Асқар Мамин таъкидлаганидек, жорий йилда Иш билан таъминлашнинг йўл харитасини амалга оширишга 300 миллиард тенге ажратилган, бу 35,6 минг иш ўрни, шу жумладан 20 мингдан ортиқ доимий иш жойини яратишга имкон беради.

Қасим-Жомарт Тоқаевга давлат хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг пилот режимини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди. 2018 йилда пилот лойиҳада Давлат хизматлари агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва бир қатор вилоят ҳокимликлари иштирок этди. Эксперимент натижасида лойиҳадаги давлат идораларида кадрлар алмашинуви 4,9 фоиздан 3,5 фоизгача камайди, давлат хизматининг жозибадорлиги ошди (рақобат 1 ўрин учун 3,4 бараварга ўсди), марказ ва ҳудудларда иш ҳақи фарқи 70 фоиздан 16 фоизгача камайтирилди.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳани маҳаллий ижро этувчи органларда, шунингдек марказий давлат идораларида кенг миқёсда амалга оширишни топширди. Шунингдек, давлат хизматчилари сонини босқичма-босқич қисқартириш ва давлат аппарати ташкилий тузилмасини оптималлаштиришни давом эттириш зарур. Президент қайта тузилишдаги маблағларни иш ҳақини оширишга йўналтириш муҳимдир, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, учрашувда хорижий ва ички инвестицияларни кўпайтириш, кичик ва ўрта бизнес салоҳиятини ошириш, қайта ишлаш секторининг ўсиши ва ривожланиши орқали иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Тиббиёт, Қабул, Ақорда,
Юқорига