Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

19 Январь 2021 19:02

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалалари тўғрисида сўзлаб берилди.

Асқар Мамин мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолати назорат остида эканлигини айтди.

Бош вазир коронавирусга қарши эмлашлар тўғрисида Президентга маълумот берди. Ҳозирги вақтда QazCovid-in маҳаллий вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда. Унинг дастлабки самарадорлиги 96% ни ташкил қилади. «Спутник V» вакцинасининг сифати сертификатланмоқда. GMP стандартларига мувофиқ вакциналар ишлаб чиқарадиган биофармацевтика заводи ҳам қурилмоқда.

Асқар Мамин Қасим-Жомарт Тоқаевга 26 январ куни ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисига тайёргарлик тўғрисида гапириб берди. Президент раислигидаги йиғилишда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгусидаги вазифалар кўриб чиқилади.

Учрашув давомида иқтисодий ўсишни тиклаш, инвестицияларни жалб қилиш, иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга эга товарларга нархларни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентга уй-жой қурилишининг суръатлари тўғрисида маълумот берилди. 2020 йил охирига келиб уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми 16,8 фоизга ўсиб, 15,3 миллион квадрат метрни ташкил этди. Арзон уй-жойлар ҳажмини кўпайтириш, уй-жой қурилиши ва ижара уйлари бозорига хусусий сармояларни жалб этишга эътибор қаратилмоқда.

Президент топшириғига биноан Ҳукумат 2020 йилда 883 минг бюджет ишчилари иш ҳақини оширди. Хусусан, 609 минг ўқитувчининг иш ҳақи 25 фоизга, 215 минг тиббиёт ходимининг иш ҳақи 30 фоизга, маданият, архив ва санъат соҳасидаги 34 минг ишчининг ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги 25 минг ишчининг иш ҳақи 50 фоизга ошди.

Бу йил Президент бюджет соҳасидаги 1 миллион 70 минг ходимнинг, шу жумладан 785 минг ўқитувчининг 25 фоизга, 247 минг тиббиёт ходимининг 30 фоизга, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ижтимоий ва тиббиёт муассасаларининг 38 минг ходимига иш ҳақини 45 фоизгача оширишни давом эттиради.

Учрашув якунида Президент Ҳукуматга Қозоғистоннинг жорий йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига юқори даражадаги раислигини таъминлашни буюрди. Бу кўп томонлама Евроосиё интеграциясини ривожлантиришга янги туртки беради.

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Тиббиёт, Қабул,
Юқорига