Об-ҳаво
Астана -6 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти БМТ Бош Ассамблеясида Марказий Осиёни ривожлантириш масаласини кўтарди

24 Сентябрь 2020 10:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси умумий сиёсий дебатларида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Марказий Осиёни ривожлантириш ва минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига тўхталиб ўтди.

«Биз доимо минтақавий ҳамкорликка эътибор қаратамиз. Айни пайтда минтақа давлатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтириш натижасида Марказий Осиё жадал ривожланмоқда.

Мен фаровон, кучли ва бирдам Марказий Осиё минтақавий ва глобал томонларнинг манфаатларига мувофиқ келади деб ўйлайман», - деди Қозоғистон Президенти.

У, шунингдек, минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Қозоғистон таклифини илгари сурди.

«Минтақавий барқарорлик нуқтаи назаридан трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу муносабат билан биз минтақавий сув-энергетика консорциумини ташкил этишни таклиф қиламиз», - дея таъкидлади Давлат раҳбари.

«Марказий Осиёни ривожлантириш кун тартибини мувофиқлаштириш учун биз Алматидаги БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича минтақавий марказини институтга айлантириш ниятидамиз», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар масаласини ҳам кўтариб чиқди.

«Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар савдо ва транспорт-логистика соҳаларига жиддий зарар етказган COVID-19 эпидемияси туфайли жиддий зарар кўрди.

Ривожланаётган мамлакатларнинг ушбу гуруҳининг амалдаги раиси сифатида Қозоғистон Вена ҳаракатлар режасини амалга оширишни фаоллаштириш учун БМТнинг йўл харитасини қабул қилишни таклиф қилади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, БМТ,
Юқорига