Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Astana Group раҳбарини қабул қилди

19 Октябрь 2021 16:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Astana Group» асосчиси ва раҳбари Нурлан Смағуловни қабул қилди. Учрашув чоғида Президентга Astana Group компанияси фаолияти натижалари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Хусусан, Нурлан Смағулов Давлат раҳбарига бир гуруҳ компанияларнинг бюджетга солиқ тўловларининг 90 миллиард тенгега қадар ошиши, экспорт етказиб бериш ҳажмининг ошиши, шунингдек, Алмати шаҳрида автомобил ишлаб чиқариш заводини ва тасвирий санъат музейини қуриш режаларини маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, «Мега» савдо марказларининг аҳолини эмлаш кампаниясида иштирок этиши ҳақидаги маълумотларни эшитди. Нурлан Смағуловнинг сўзларига кўра, ушбу савдо марказларида 150 мингдан ортиқ одам эмланган.

Шунингдек, тадбиркор Президентга бюджети 1 миллиард тенге бўлган хайрия жамғармаси фаолияти ҳақида гапириб берди. Жамғарма маданият ва спортни ривожлантиришга ижтимоий-молиявий кўмак беради, кам таъминланган оилаларга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Нурлан Смағулов Қозоғистон Велоспорт федерацияси президенти сифатида Давлат раҳбарига болалар ва ўсмирлар спортининг ҳолати ва «Astana – Premier Tech» велосипед жамоасининг ребрендинги ҳақида ҳисобот берди. Велосипедчилар жамоаси 2022 йилдан бошлаб «Astana Qazaqstan Team» деб номланади.

Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг ташаббусларини юқори баҳолади ва уларга муваффақиятлар тилади.


Калит сўзлар: Ақорда, Бизнес,
Юқорига