Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти Антониу Гутерришга БМТ 75 йиллиги муносабати билан телеграмма юборди

24 Октябрь 2020 13:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга табрик телеграммаси юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

«Бугун барча халқлар ўтмишга боқиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йиллар давомида эришган узлуксиз тараққиёт йўлини ғурур билан таъкидлаши мумкин. Дунё геосиёсат ва иқтисодиёт, айниқса соғлиқни сақлаш соҳасида оғир инқирозни бошдан кечираётган бир пайтда ҳам, миллионлаб одамлар, шу жумладан, заиф қатламлар БМТдан умидвор», - дейилади телеграммада.

Президент Антониу Гутерришнинг БМТ тизимининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва муросасини оширишга қаратилган стратегияси ва изчил ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида белгиланган асосий мақсад ва тамойилларга риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун бевосита жавобгармиз. Қозоғистон БМТнинг барқарор, хавфсиз ва инклюзив келажакни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлайман», - деди Қозоғистон Президенти.

Телеграммада Қасим-Жомарт Тоқаев Антониу Гутерриш ва БМТнинг барча ходимларига ушбу эзгу фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Калит сўзлар: БМТ, Табрик, Халқаро алоқалар,
Юқорига