Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Президенти: Афғонистонни қайта тиклаш жараёнига ёрдам бериш керак

10 Март 2020 18:40

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Талғат Қалиевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент Афғонистон жараёнларини тартибга солиш ишларини жадаллаштиришни ҳисобга олган ҳолда Афғонистон бўйича Махсус вакилнинг самарали ишлаши муҳимлигини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатда доимий тинчлик ўрнатиш масаласи Қозоғистоннинг узоқ муддатли миллий манфаатларига мос келади. Шунингдек, у Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

- АҚШ ва «Толибон» вакиллари ўртасидаги келишувдан сўнг Афғонистондаги геосиёсий вазият янги босқичга ўтди. Биз Афғонистондаги ва унинг атрофидаги минтақадаги мавжуд тенденцияларни кузатиб боришимиз керак, бу мамлакатда миллий ярашув ва тикланиш жараёнига ёрдам беришимиз керак, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти Махсус вакилга чет эллик шериклар билан афғон муаммоси бўйича икки ва кўп томонлама музокаралар шаклида яқиндан ишлашни буюрди. Бу терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар айланмаси каби таҳдидларга қарши кураш нуқтаи назаридан айниқса муҳимдир.

Давлат раҳбари Афғонистоннинг Қозоғистон билан савдо-иқтисодий мақсадлари янада фаолроқ амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Юқорига