Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 22 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

ҚР пойтахтида Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди

3 Июль 2020 14:41

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ахборот агентлиги Ақордага таяниб хабар берди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий Мудофаа Университетида Қозоғистон Биринчи Президенти - Елбасы Н.А.Назарбоев ҳайкалининг онлайн очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида Нурсултон Назарбоев замонавий Қозоғистонга асос солиб, суверен давлатимизнинг ривожланиш стратегик йўлини белгилаб берганини ва халқимизни умумий мақсад сари чорлаганини таъкидлади.

«Бугунги барқарорлик ва тинчлик, фаровонлик ва бирдамлик – Елбасы олиб борган оқилона сиёсат самарасидир. Ҳар қандай мамлакат тарихида ўчмас из қолдирган ноёб одамлар бор. Уларнинг меҳнатини қадрлаш ва тарғиб қилиш ёш авлоднинг бурчидир « , - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.






Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Қуролли Кучлари Биринчи Президент фармони билан ташкил этилгани боис, ушбу ёдгорликнинг Миллий мудофаа университети олдига ўрнатилиши рамзий аҳамиятга эга. Президент мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Ҳатто энг оғир пайтларда ҳам давлат замонавий қурол-аслаҳаларни сотиб олиш, ички мудофаа саноатининг имкониятларини ошириш, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, иш ҳақи, пенсияларни ўз вақтида тўлаш каби муаммоларни мақбул равишда ҳал қилишга муваффақ бўлинди.


















Калит сўзлар: Дипломатия, Маънавият,
Юқорига