Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР МХҚ: Қозоғистоннинг 2 та мегаполиси ва 12 та вилоятида вазият барқарорлашди

13 Январь 2022 11:59

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг 14 та вилоятида вазият барқарорлашди, деб хабар қилди Кazinform Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Шу сабабли, Терроризмга қарши кураш бўйича Республика оператив штаби (кейинги ўринларда – РОШ) Нур-Султан, Чимкент, Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қизилўрда, Қостанай, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида терроризмга қарши операция якунлангани ва террорчилик таҳдидининг критик «қизил» даражаси бартараф этилганлигини эълон қилади.

Шу билан бирга, Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятларидаги тартибсизликлар пайтида террорчилик ва бошқа жиноий ҳаракатларга алоқадор шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Шунга кўра, ушбу ҳудудларда аксилтеррор операцияси давом этмоқда ва террорчилик таҳдидининг «қизил» даражаси сақланиб қолмоқда.

Қарорни РОШ раҳбари – Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Раиси ҚР Президентининг 2013 йил 9 августдаги «Террорчилик ҳаракати хавфи тўғрисида мониторинг қилиш ва аҳолини хабардор қилиш давлат тизимини ташкил этиш ва фаолияти қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 611-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди», - дейилади хабарда.

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига