Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Мажилиси Раиси ва Руминия Парламенти Сенати вице-спикери ҳамкорликда иш олиб бориш йўналишларини белгилаб олдилар

21 Декабрь 2021 14:09

NUR-SULTAN. Kazinform- Бугун Қозоғистон Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин Руминия Парламенти Сенати вице-спикери Алина - Штефания Горгиу бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар беради Kazinform қуйи палата матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда Нурлан Нигматулин Руминия Европада Қозоғистон Мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири бўлиб, муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкор эканини таъкидлади.

Палата Раисининг таъкидлашича, Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланишида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев муҳим рол ўйнаган ва бугунги кунда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Руминия билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият бермоқда.

Шунингдек, Мажилис Раиси Алина Горгиунинг Қозоғистонга ташрифи парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки беришини таъкидлади.





Ўз навбатида, Руминия Парламенти Сенати вице-спикери Қозоғистон Руминия учун муҳим ҳамкор эканлигини ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади. Шунингдек, у савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, қишлоқ хўжалиги, экология, енгил ва озиқ-овқат саноатига эътибор қаратди.

Мажилис Раиси Қозоғистон ва Руминия парламентарийларининг биргаликдаги ишини фаоллаштириш қонунчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.


Калит сўзлар: Мажилис,
Юқорига