Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ҚР Мажилиси Раиси: Мажилис депутатлар ташаббуси билан тайёрланган қонун лойиҳаларини кўриб чиқади

29 Октябрь 2021 14:40

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун ҚР Парламенти Мажилиси Спикери Нурлан Нигматулин раислигида Палата Бюроси бўлажак ялпи мажлис кун тартибига аниқлик киритди, деб хабар беради Kazinform Парламент матбуот хизматига таяниб.

Бюро мажлисида «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида давлат ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солмайдиган жиноятлар учун судланган шахсларни, шу жумладан, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини озод қилиш назарда тутилган.

Кун тартиби лойиҳасида «Қозоғистон Республикасининг суд тизими ва судьяларининг мақоми тўғрисида»ги «Қозоғистон Республикасининг конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда суд тизими бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига низоларни суддан ташқари ва судгача ҳал этиш институтларини ривожлантириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилади. Шунингдек, бюро мажлисида депутатларга тадбиркорлик соҳасида янги тартибга соли шва ра0обатни ривожлантириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш тақдим этилади.


Юқорига