Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР ИИВ ноқонуний сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди

19 Январь 2022 10:55

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги ноқонуний сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топшириш бўйича мурожаат билан чиқди, деб хабар беради Polisia.kz.

Мамлакатдаги тартибсизликлар вақтида жиноятчилар қурол дўконлари, ҳуқуқ-тартибот ва махсус хизматлардан ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ўғирлаган.

Ўғирланган қурол ва ўқ-дорилар қонунга хилоф мақсадларда ишлатилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаганлик учун жиноий (Жиноят кодексининг 287-моддаси – 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ва маъмурий (Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 482-моддаси – 25 БҲМ миқдорида жарима) жавобгарлик кўзда тутилган.



Ноқонуний сақланган қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширган шахслар, агар уларнинг ҳаракатларида бошқа жиноятлар таркиби бўлмаса, жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ноқонуний сақланаётган қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус техникаларни ихтиёрий равишда топширишга чақиради.

Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва жароҳатланишнинг олдини олиш мақсадида топилган портловчи моддалар ва ўқ-дорилар билан ҳеч қандай чора кўрмаслик, уларни ташишга уринмаслик, 102 ёки 112 телефон рақамлари орқали полицияга хабар бериш тавсия этилади.

Ички ишлар вазирлиги бундай чора-тадбирларни халқ тушуниб, қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.


Калит сўзлар: ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига