Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Дзюдо бўйича аёллар терма жамоаси Европа кубогида 3 та медални қўлга киритди

23 Май 2022 12:45

МАLAGA. Kazinform - Қозоғистоннинг дзюдо бўйича ёшлар аёллар терма жамоаси Европа кубогида учта медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Испаниянинг Малага шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Европа кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада қозоғистонлик полвонлар битта олтин, битта кумуш ва бронза медални қўлга киритди.

Жумладан, 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Есмигул Куюлова мусобақа ғолибига айланди.

78 килограммдан юқори вазн тоифасида Карина Такиева кумуш, Аида Тойшибекова бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 29 та давлатдан 320 нафар татами устаси иштирок этди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига